БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
×
2023-02-16 15:32:30 333
PDF юклаш
Чоп этиш
Мамлакатимизда хотин-қизларни жамиятдаги ижтимоий сиёсий ролини ошириш ва бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Тошлоқ туманида ҳам хотин-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишлари ва бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.Куни-кеча 4-сектор ҳудудидаги “Хамрак” МФЙда ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар келиб иштирок этишди.Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 20 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 120 тага яқин бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан қатнашдилар.Шу куннинг ўзида вақтинчалик иш билан банд бўлмаган фуқаролардан 3 нафарига тумандаги корхона ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига йўлланма берилди. 12 нафар хотин-қизлар ишга марҳамат мономарказига ўқишга юборилди.