МАКТАБЛАРДА ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА
×
2023-02-16 16:12:03 387
PDF юклаш
Чоп этиш
Бугун Тошлоқ туманида мактаб ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва ноҳуш холатларни олдини олиш мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Семинарда Фарғона вилояти “Гранд Медикал Сервис” нейропсихологик маркази раҳбари, психология фанлари номзоди, доцент Мустафаева Шириной Фархадовна иштирок этди. Ш.Мустафоева ўз тавсияларида ёшлар билан ёш даврлар психологиясига қараб муносабат ўрнатишни ва ёшига қараб ишлаш, оилаларни тоифаларга бўлиб ишлаш яхши самара беришини айтиб ўтди. Асосан, ўқувчиларни ота-оналари ва оиладаги муҳитдан келиб чиқиб ишлашни ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этилса ўқувчилардаги агрессив ва эҳтиросли ҳолатларни олди олиниши мумкинлигини айтиб ўтдилар. Ақлий машқлар билан жисмоний машқларни мунтазам алмашиниши ҳам яхши натижа бериши юзасидан керакли тавсиялар бериб ўтди. Семинар давомида Тошлоқ тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Э.Мадаминов, туман прокурори ўринбосари Х.Қурбонов ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири А.Солиевлар сўзга чиқишиб, мавзу юзасидан фикр мулоҳазаларини билдирдилар.