Маълумки, Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида республикамиздаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.Куни-кеча Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Тошлоқ тумани ҳокимлигида Марғилон шаҳар ҳамда Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчилари учун ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.Ўқув-семинар давомида ёшлар етакчининг психологик портретини яратиш, ёшлар билан ишлашда етакчининг ўрни, етакчининг ижтимоий тармоқдаги одоби ва фаоллиги, етакчининг имиджини шакллантириш мавзуларида билим ва кўникмалар берилди.Семинар якунида ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.