Шрифт ўлчами
Ранг
Расм
12:06:32 18/01/2017
www.toshloq.uz
- Бош сахифа
- Янгиликлар
ҲАР БИР МУРОЖААТ - ЭЪТИБОРДА
×
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Унда 30 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 5 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди. Шунингдек қабул сўнгида туман ҳокими кунлик ва сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш даражасини ҳам муҳокама этди.