“ВАРЗАК” МФЙДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАШГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
×
2023-02-22 16:05:58 291
PDF юклаш
Чоп этиш
Аввал хабар берганимиздек, Тошлоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан қишлоқлардаги ички йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда. Қарорга кўра, тумандаги "Варзак" МФЙ ҳудудидаги 6 та кўчани яъни 6,2 км.лик ички йўлларни асфальт қилиш режалаштирилган. Ушбу йўлларни таъмирлаш ишлари учун давлат бюжетидан 2 миллиард 127 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни кунларда йўлларни таъмирлаш ишларини сифатли бажариш учун шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан замонавий техникалар жалб этилган.