Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманида фаолият олиб бораётган “Beton Unistroy Energy” МЧЖ томонидан қуввати 10 кВат бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.Хозирда корхонанинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи сезиларли қисми мазкур энергия манбаи ҳисобига қопланмоқда. Келгусида корхона томонидан қуёш электр панеллари қувватини янада ошириш режалаштирилган.Шу билан бирга тумандаги бошқа кўплаб тадбиркорлар томонидан қуёш электр панелларини ўрнатишга катта қизиқиш билдирилган бўлиб, тадбиркорларга Президентимиз қарори билан берилаётган солиқ имтиёзлари ва субсидиялар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб борилмоқда.