Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида корхона ва ташкилотларнинг ҳужжатлар билан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашга масъул бўлган ходимлар иштирокида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, “E-APP MUROJAAT” электрон дастури ва “edo.ijro.uz” ижро интизоми идоралараро ҳимояланган ягона электрон тизимидан фойдаланиш ва тизим орқали ҳужжатларни яратиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилади.Семинарда маърузачилар томонидан ҳужжатларни электрон кўринишда юритиш, “E-APP MUROJAAT” тизимида ишлаш тартиби, “ijro.gov.uz”дан фойдаланиш, ижро интизоми назоратини норматив ҳужжатлар асосида олиб бориш, архив иши юритиш тартиби хусусида сўз борди. Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида, тўлиқ ва натижали ижро этилишини таҳлил қилиб бориш лозимлиги билдирилди.Шунингдек, тизим корхоналари томонидан ижро интизомини таъминлаш йўналишида учраётган тушунмовчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.