ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 67 - СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
×
2023-02-24 16:52:27 303
PDF юклаш
Чоп этиш
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: Дастлаб, Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2022 йил давомида одил судловни Тошлоқ туманида амалга оширилган ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботлар берилди. Навбатдаги масала, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябр кунги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Сессияда Тошлоқ туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12-13 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ижроси юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланди.
Сессия давомида туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши ҳамда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида мобиль алоқа воситасидан фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.