Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


КИГИЗЧИЛИК – МАҲАЛЛАНИНГ “ДРАЙВЕР”И

×

 2023-02-28 12:00:08    333

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ тумани ҳудудлари “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослашган бўлиб, ҳар бир ҳудудда ўзига хос деҳқончилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.Туманнинг қадимий ҳудудлари сирасига кирувчи “Варзак” МФЙда ота-боболардан мерос кигизчилик ҳунари эъзозлаб келинмоқда. Айни пайтда кигизчилик маҳалла “драйвер”и сифатида белгиланган ва ҳозирда 100 нафар ҳунармандлар ушбу юмуш билан машғул. Шу соҳада маҳаллада 300 нафарга яқин инсоннинг бандлиги таъминланган.Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Абдуғани Сулаймоновнинг айтишича, ўтган йилги ўрганиш ишлари натижасида маҳаллада кигизчиликни ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан қарийб 1 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. 2022 йил давомида ички бозордан ташқари Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россияга 50 минг доллардан зиёд кигиз экспорт қилинди. 
Бу ҳунар орқасидан битта оила бир ойда ўртача 5 миллион сўм, йилига 100 миллион сўм даромад топади.   -Кигиз учун асосан табиий хомашё ишлатилади. Шу боис у сифатли, арзон ва узоқ муддат хизмат қилади,-дейди шу маҳаллада яшовчи тадбиркор Ҳусниддин Раҳимов.– Кейинги йилларда соҳа ривожига кўрсатилаётган эътибор ва рағбат туфайли 10 нафар маҳалладошимни иш билан таъминладим. Миллий услуб ва анъаналар асосида ишлаб чиқарувчи маҳсулотларимиз жуда ҳам харидоргир.