Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОМОРҚАДАН ДАРОМАД ТОПАЁТГАН ОИЛА

×

 2023-03-02 17:49:03    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, оилавий даромадларини ошириб келаётган оилалар кўплаб топилади. Улар ўз томорқасида иссиқхоналар барпо этиб, қиш фаслида ҳам помидор-бодринг, булғор қалампири, карам, турли кўкатлар етиштирмоқдалар. Тумандаги “Варзак” МФЙ аҳолиси ҳам ердан самарали фойдаланиб, оиласи фаровонлигини оширмоқда, бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқдалар. Ўтган йили ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, 19 миллион сўм имтиёзли кредит олдим,-дейди “Варзак” МФЙ фуқароси Рахматжон Эгамбердиев. –Ушбу маблағлар эвазига томорқамга 3 сотихлик иссиқхона барпо этдим. Гулчиликда қўшни Қува тумани миришкорлари тажрибасини ўрганиб, пальма гул кўчатлари етиштирмоқдаман. Ҳозирда 10 мингга яқин кўчатлар катта бўлиб қолган, сотиш ниятимиз бор. Маҳалла ҳоким ёрдамчисининг берган маълумотларга кўра, хатлов давомида 2022 йилда 14 дона иссиқхона қилиш истагини билдирган фуқароларга жами 365 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.