Тошлоқ туманида маҳаллаларни ободонлаштириш, ҳудудлар қиёфасини яхшилаш ва аҳолига қулайлик яратиш борасидаги ишлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Айни кунларда маҳаллаларда хашар йўли билан ариқ ва зовурлар тозаланмоқда, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишлари амалга ошириляпти. Тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, “Маҳалла ва нуронийлар” бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Навруз” умумхалқ байрамига пухта тайёргалик кўрилмоқда. Бундан ташқари «Саховат» ва кўмак» жамғармаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги мавжуд фуқароларнинг 56 нафарига моддий ёрдам маблағлари ажратилди.