Тошлоқ туманидаги “JAHON AZIZ PLAST” МЧЖ 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, пластмасса буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Мазкур инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 1 млрд 760 млн сўм, ўз маблағлари ҳисобидан 500 млн сўм, хорижий кредит моблағлари 125 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Корхона маҳсулотларининг қарийб 50 фоизи чет элга экспорт қилинади.Бугунги кунда масъулияти чекланган жамият шаклидаги мазкур корхонада 30 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона Хитойнинг замонавий технологиялари билан жиҳозлангани боис маҳаллийлаштириш дастурига асосан импорт ўрнини босувчи экспортга мўлжалланган, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга киришган. Келгусида “JAHON AZIZ PLAST” МЧЖ томонидан ишчи ўринларни кўпайтириш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш ҳажмини ортириш ҳамда маҳсулотларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилмоқда.