Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУГУН “ЧУҚУР ҚИШЛОҚ”ДА ҲАМ АСФАЛЬТЛАШ БОШЛАНДИ
2023-03-09 18:10:55 305
Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масаласига стратегик йўналиш сифатида эътибор қаратилиб, сўнгги йилларда изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сонли Қарори маҳаллалар инфратузилмасини яхшиланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.Қарорга кўра, кўплаб маҳаллаларда электр, сув таъминоти яхшиланиб, ички йўллар асфальт қилинмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолига қулайликлар яратиб берилмоқда.
Тошлоқ туманида ҳам ички йўлларни таъмирлаш мақсадида асфальтлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Бугун 2-сектор ҳудудидаги “Чуқурқишлоқ” МФЙда ҳам бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда.
“Чуқур қишлоқ” МФЙдаги 9 та кўчанинг 8 км.лик ички йўлларида асфальтлаш ишлари учун қарор асосида Давлат бюжетидан 2 миллиард 966 миллион сўм маблағ ажратилган.