Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
2023-03-13 16:58:10 265
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан "Найман" маҳалласидаги 350 та хонадон ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Бугунги кунда “Найман” МФЙда 5,3 км тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда 2 та сув иншоотини қуриш, 1 та сув қудуғини қазиш ишлари кетмоқда.
Қарорга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларига 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилган.
Бу каби кенг кўламли ишлар Тошлоқ туманида давом этмоқда.