Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

×

 2023-03-15 19:16:16    289

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун яхши ниятлар ва мақсадлар билан навбатдаги пахтачилик мавсуми Тошлоқ туманида бошланди. Чигит экиш бошланиши аввалида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, имом хатиб томонидан қуръон ўқилди.
Жорий йил Тошлоқ туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, бу йил ҳам мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. Чигит экиш мавсумини 10 кунлик муддатда якунлаш мақсадида туманда мавжуд 54 та чигит экиш сеялкалари тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва отрядлар шакллантирилиб, бу отрядларга тажрибали қишлоқ хўжалиги мутаҳассислар жалб этилди. 
Бу йил тумандаги 166 та фермер хўжаликлари томонидан 4800 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, ўртача 40 центнердан 19200 тонна пахта хом-ашёси етиштириш мақсад қилинган.
“Экспо колор прин текс” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластер корхонаси ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида 18200 тонна пахта ҳом ашёси етказиб бериш бўйича фючерс шартномаси имзоланган. Кластер корхонаси омборларидаги мавжуд минерал ўғитлар хозирда 2500 тонна суперфосфат ҳамда 400 тонна аммофос фосфорли минерал ўғитлар, 200 тонна калийли минерал ўғитлари захираси яратилган.
Мавсумни сифатли ва самарали ташкил этишга бағишланган семинарда ҳосилни уюшқоқлик билан етиштириш ҳақида гап борди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этиб, экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикр алмашдилар.
Семинарда мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, чигит экиш сеялкаларни ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича тавсиялар берилди.
Семинар якунида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва иш унуми билан танишдилар, экиш сифатини кўздан кечирдилар.