Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ
2023-03-25 15:26:58 261
Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туманида ҳам оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун туман марказида эрта тонгда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида юриш марафони ўтказилди.
Марафонда юзга яқин кўнгилли иштирокчилар белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди.
Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.