Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ИРРИГАЦИЯ БЎЛИМИНИНГ МАНФААТИ ЙЎЛИДА
2023-03-27 15:43:58 200
Тошлоқ туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги ПҚ-5168-сон қарорига 4-илова юридик хизмат кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низомга асосан туман ирригация бўлими билан фермер хўжаликлари ўртасида сув истъемоли тўғрисида тузилган шартномалар бўйича шартнома шартларини бажарилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида тумандаги тўрт нафар фермер хўжаликлари билан тузилган 2022 йилнинг иккинчи ҳамда учинчи чораги учун сув истъемоли етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар юзасидан истъемолчи ой охирига қадар хисоб-китоб ишларини амалга ошириши белгилаб қўйилган. Бироқ истъемолчи томонидан мазкур шартнома шартлари мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармасдан келган.Мазкур тўрт нафар фермер хўжаликларига тузилган шартомаларга асосан қарздорликни бартараф этиш юзасидан белгиланган тартибда талабномалар юборилган бўлсада, ушбу талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Туман ирригация бўлими манфаатини кўзлаб тўрт нафар фермер хўжаликларидан жами 7 129 000 сўм қарздорликни ундириш юзасидан Марғилон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Марғилон туманлараро иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг 23-март куни мазкур даъво аризалар юзасидан соддалаштирилган тартибда иқтисодий суд иши кўриб чиқилиб, туман ирригация бўлими фойдасига қарздорликни ундириш юзасидан ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб, қарздорлик ундириб берилди.
Тошлоқ туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Жаҳонгир Назаров.