Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИНИ ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

×

 2023-03-27 16:41:24    218

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига кўра Тошлоқ туманида  қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида бир қатор изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Жорий йилда қарорга асосан, мазкур соҳага жалб қилинаётган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми бир неча баробар ошди.
Айни кунларда тумандаги “Сойбўйи” МФЙда 14 км узунликда тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Яқин кунларда ушбу қишлоқда 700 га яқин хонадонлар тоза ичимлик суви тармоғи билан таъминланади. 
Қарорга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларига 3 миллиард 860 миллион сўм маблағ ажратилган.