Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУВ ТОРТИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-03-28 08:40:21 278
Тошлоқ туманининг "Қуйи яккатут" маҳалласи ҳудудида жами 5,5 км узунликдаги ичимлик суви тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тез кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан "Қуйи яккатут" МФЙдаги 350 та хонадон ичимлик суви билан таъминлади.
Қарорга кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 2 миллиард 550 миллион сўм маблағ сарф этилмоқда.