Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ КОНСТИТУЦИЯ МАЗМУН-МОҲИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2023-03-29 15:08:09 226
Бугун тумандаги 2-умумтаълим мактабида туман давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари учун янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти тарғиботи бўйича семинар ўтказилди.
Дастлаб, семинарда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети доценти юридик фанлари номзоди, майор Аслиддин Нуриддуллаев ҳамда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевлар “Ўзбекситон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартиришлар, нормалар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар бердилар.
Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотлари директорларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг катта ўқитувчилари Муҳайё Жўраева ҳамда Хафиза Эшматовалар маъруза қилдилар.
Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлар хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг хуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги таъкидланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мамлакатимизнинг янги таҳрирдаги “Конституцияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлиги, ушбу Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва ана шу референдум жорий йилнинг 30 апрел, якшанба кунига белгиланганлиги ва унда ҳар биримиз иштирок этиб ўз фуқаролик бурчимизни бажармоғимиз лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.