Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 68 - СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-03-30 18:20:35 267
Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Абдуқаҳҳор Джурабаев раислик қилди ва олиб борди.
Сессияда кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг 2023 йил биринчи чораги давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.
Навбатдаги масалада, туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини сарфланиши тўғрисида маълумотлар берилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан муҳокама, таклиф ва мулоҳазалардан сўнг қарор лойиҳалари бир овоздан қабул қилинди.