Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
30 МАРТ - “ХАЛҚАРО ЧИҚИНДИЛАРСИЗ КУН” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ТОЗАЛИК ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-03-30 18:22:50 299
Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига кўра, 30 март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди.
“Zero Waste” лойиҳаси орқали Туркия бутун дунёни қизиқтирган барча экологик ва табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларида етакчи сифатида ажралиб туради. Лойиҳа исрофгарчиликнинг олдини олишга, ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, сабабларини кўриб чиқиш орқали чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олишга ёки минималлаштиришга ҳамда чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта тиклашга қаратилган.
Сана муносабати билан туманда тозалаш тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида қабристон ва зиёратгоҳлар, йўл бўйлари тозаланиб, ариқлар қазилди. Шунингдек, кўчат экиш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, шу куннинг ўзида 51 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан 2,8 тоннага яқин тўпланиб қолган чиқиндиларни ташиш ишлари бажарилди.