Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“XAЛҚ КOНСТИТУЦИЯСИ БИЛAН XAЛҚЧИЛ ДAВЛAТ СAРИ!” ШИОРИ ОСТИДАГИ МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-04-01 14:56:33 239
Бугун Тошлоқ туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остидаги Маънавият фестивали бўлиб ўтмоқда.
Тошлоқ техник хизмат кўрсатиш техникумида бўлиб ўтган тадбирда пойтахтимиздан келган таниқли олимлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда "Маърифат" тарғиботчилари аҳоли вакиллари ҳамда кўплаб ёшлар билан учрашдилар.
Учрашувда иштирокчиларга янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. "Маърифат" тарғиботчилари янги таҳрирдаги Конституцияда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олингани, Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамият жипслашгани, Бош Қомусимиз том маънода халқ Конституцияси бўлаётганидан далолат беришини таъкидлаб, барчани 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишларини қайд этдилар.
Туманда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар давом этмоқда.