Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“AMIRA TEXTILE” КОРХОНАСИДА МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-04-01 16:32:42 311
Бугун туманимизга ташриф буюрган "Маърифат" тарғиботчилари “Amira Textile” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг кўп сонли ишчи-ходимлари билан учрашдилар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!" шиори остидаги Маънавият фестивали доирасида шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар корхона ишчи-ходимларига янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бердилар.
"Маърифат" тарғиботчилари педагогика фанлари докторлари Зуҳра Исмоилова ҳамда Мусаллам Абдужабборовалар янгиланаётган Конституция жамиятимизнинг миллий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, Янги Ўзбекистонни бунёд этишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги истиқболли қадам эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда санъаткор Расулжон Қодирхонов томонидан янграган дилтортар қўшиқлар барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.