Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ, БИЗ РЕФЕРЕНДУМДА ОВОЗ БЕРАМИЗ”
2023-04-04 08:28:23 284
Куни-кеча Тошлоқ туманидаги хорижий тилларга ихтисослашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар иштирокида "Янгиланаётган Конституция, Биз референдумда овоз берамиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва Ҳуқуқ Институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Муроджон Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Аҳрор Худойбердиев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази раҳбари Камила Олимова ҳамда Миллий марказ масъул ходими Ҳамидулло Мўминовлар мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Тадбирда Конституциямиздан ўрин олаётган янги демократик қоидалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ахборот берилди. Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, вакиллик ва ижро органларининг ўрни ва роли ҳақида, Асосий қонунимизнинг ижтимоий давлат қуриш, оила институтини мустаҳкамлаш, мулкни ҳимоя қилиш каби принципиал қоидалар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирокчиларни жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақирдилар.