Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ФАРОҒАТ” МАҲАЛЛАСИНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ РАВОН БЎЛМОҚДА
2023-04-05 16:33:33 272
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ички йўллар навбат билан таъмирлаб келинмоқда.
Қарорга кўра, узоқ йиллардан буён аҳоли ҳаракатланишида кўп ноқулайликлар туғдираётган, ёзда чанг, қишда лой бўладиган кўчалар биринчи навбатда асфальт қилинмоқда.
“Фароғат” МФЙ туманнинг энг олис қишлоқларидан ҳисобланади. Президент қарори ижросини таъминланиши ушбу маҳалланинг ички кўчаларини асфальт бўлишига сабаб бўлди.
Айни кунларда маҳалладаги ички йўлларнинг 6,3 км қисмида асфальтлаш ишлари бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун Давлат бюджетидан 3 миллиард 50 миллион сўм маблағ ажратилган.