Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ» ЛОЙИҲАСИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
2023-04-07 15:56:19 288
“Ташаббусли бюджет”нинг 2023 йил биринчи босқич жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Тошлоқ туманида жами 6 та таклиф ғолиб деб топилди.
-Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникага қўшимча бино қуриш таклифи. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ. Жами 8659 та овоз билан биринчи ўрин.
-“Қуйи Яккатут” МФЙда жойлашган 54-сонли ОП биносини реконструкция қилиш таклифи. Умуммий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ. Жами 8390 та овоз билан 2-ўрин.
-11-умумий ўрта таълим мактабининг жорий таъмирлаш таклифи. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ, Жами 7790 та овоз билан 3-ўрин.
-2-умумий ўрта таълим мактабига сунъий қопламали усти ёпиқ стадион қуриш таклифи. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ. Жами 7584 та овоз билан 4-ўрин.
- “Обисиё” МФЙ ҳудудига 21-умумий ўрта таълим мактаб филиалини қуриш таклифи. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм. Жами 7523 та овоз билан 5-ўрин.
- Жарқишлоқ МФЙда жойлашган Жарқишлоқ ОШП биносини реконструкция қилиш таклифи. Умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сўм. Жами 7504 та овоз билан 6-ўрин.