Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА ЁШЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2023-04-10 16:11:18 254
Тошлоқ туманида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажак ҳаётларини қуришда кўмак бериш, уларни банд қилиш мақсадида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ишсиз ёшлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Биргина, 2022 йилда “Ёшлар дафтари”га 1485 нафар ёшлар киритилди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 1483 нафари ёшлар дафтарида ёрдам кўрсатилганлар тоифасига ўтказилди. “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 224 нафар ёшларга ОТМ тўлов-контрактларини 50 фоизгача қисми тўлаб берилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган 562 нафар ёшларга деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи асосида 10 йиллик ер майдони ажратилиб "Ёшлар дафтари"дан чиқарилди. 210 нафар ёшларга 813 миллион сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари субсидия тариқасида ажратилди. 80 нафар ёшларнинг Сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали тўлаб берилди. 7 нафар ёшларга соғлиғини тиклаш учун етарли маблағлар ажратилди. Туманда бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Асосийси, Президентимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор натижасида ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.