Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
2023-04-11 15:00:45 263
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди.
Мурожаатчилар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, тиббий хизмат, ишга жойлашиш, кредит олиш, ер муносабатлари ва бошқа масалалар билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан тингланиб, мурожаатлар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Қабул давомида 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. 20 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.