Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ АМАЛДА: ИЧКИ КЎЧАЛАР АСФАЛЬТ ҚИЛИНМОҚДА
2023-04-17 16:39:54 282
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Тошлоқ туманидаги “Кўл ариқ” МФЙ ҳудудидаги ички кўчалар асфальтлаштирилмоқда.
Қарорга кўра, ички кўчаларнинг 3 км масофаси асфальт қилинади. Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилган. Айни кунларда йўлсозлар томонидан сифатли асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.