Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХОНАДОНДА БОҚИЛАЁТГАН НОЁБ ҚУШЛАР ОИЛА ДАРОМАДИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

×

 2023-04-20 09:49:33    254

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманида жойлашган “Сувбоши” МФЙда истиқомат қилувчи Санобархон Валиева хонадонида ноёб қушлар боқилаётганига унчалик кўп бўлгани йўқ. Аммо ўтган қисқа вақт мобайнида хонадон бекаси қушларга ўзгача меҳр бериб келмоқда.
Санобархон Валиева 2022 йили “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган бўлиб, у оиланинг доимий даромад манбаини яхшилаш учун қуш боқишни танлади. Шу тариқа унга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 18 миллион сўм миқдорида банк кредити ажратиб берилди. Дастлаб 15 жуфт қуш боқиш билан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган хонадон соҳибаси бугунги кунда 50 жуфтга яқин қушларни парваришламоқда.
“Сувбоши” МФЙнинг хотин-кизлар фаоли Феруза Аҳмадалиеванинг қайд этишича, 2022 йили маҳалладаги 1875 нафар аёллар хатловдан ўтказилди. Натижада 84 нафар хотин-қизлар билан “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичи доирасида ишлар олиб борилмоқда. 
Айни жараёнда ишлаш истагида бўлган 10 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари, пишириқ тайёрлашга мўлжалланган жиҳозлар берилди ва бандлиги таъминланди. Уч нафар аёлларга имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Умуман олганда, 2022 йили маҳалладаги хотин-қизлар учун 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.
Бу йилги хатловдан кейин 141 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг тўртинчи босқичи руйхатига олинди. Шу кунларда 85 нафар оила бекаларига субсидия ажратиш, имтиёзли кредит олишга кўмаклашиш, кредит асосида меҳнат қуроллари бериш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш борасида амалий саъй-ҳаракатларга киришилди.