Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАНИНГ ИЧКИ ЙЎЛЛАРИ РАВОН БЎЛДИ
2023-04-26 09:40:12 234
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Тошлоқ туман аҳолисининг тоза ичимлик сув, ички йўл ва электр энергия таъминотини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг ўзида тумандаги 41 та маҳалла фуқаролар йиғинида умумий қиймати 112 миллиард 576 миллион сўм бўлган замонавий инфратузилма тармоқлари қуриш ва ободончилик ишлари амалга оширилади. Дастлабки чоракда14 та маҳаллада сув тармоқлари тортиш, 12 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлларни асфальтлаш ва 1 та маҳаллада электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича ишлар бошланган.
Қарорга кўра, “Бесаранг” МФЙда ҳам асфальтлаш ишлари олиб борилди. Ички кўчаларнинг 1,5 км масофаси таъмирланди. Йўл қурилишига 750 миллион сўм маблағ ажратилди.
Сирасини айтганда, аҳоли кундалик ҳаёт тарзи, иш амаллари учун муҳим бўлган инфратузилма тармоқлари қуриш, иш сифатини тубдан яхшилаш, қўшимча қулайлик ва имкониятларяратиб бериш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган истиқболли лойиҳалар аҳоли оғирини енгил, узоғини яқин қилиш имкониятини бермоқда.