Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ – ДОЛЗАРБ ВАЗИФА
2023-04-28 18:03:41 322
Бугун “Хонариқ саховати” ММТП ҳудудидаги “Ахматжон Муҳаммад Тохир” фермер ҳўжалигида “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси масъул ходимлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.
Дастлаб семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали ҳосилдорликни оширишда амалга оширилаётган вазифалар, сув тежовчи технологияларни жорий этишни кенгайтириш ва бу борада давлат томонидан бериладиган субсидия ҳамда бошқа имтиёзлар ҳусусида тўхталиб ўтди.
Семинар давомида бугунги кундаги долзарб масалалардан бири — ер ресурсларидан унумли фойдаланиш, тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, суғориш ишларида тежамкор технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.