Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛДИ
2023-05-02 14:46:02 337
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.Мазкур қабуллар орқали фуқароларни ташвишлантираётган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топмоқда. Жараёнда мурожаатлари қаноатлантирилган фуқаролар нафақат раҳбарлардан, балки давлатдан ҳам рози бўлмоқда. Энг муҳими, ҳар бир мурожаат эътибор марказида турибди.Қабул давомида 40 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 15 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланиб, қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 10 таси назоратга олинди. 10 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.