Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ШОДЛИК” МАҲАЛЛАСИДАГИ КЎЧАЛАР ТЕКИС ВА РАВОН БЎЛМОҚДА
2023-05-02 15:25:59 339
Президентимизнинг жорий йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Тошлоқ туманида қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бугун тумандаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида асфальтлаш ишлари бошланди.
Қарорга кўра, маҳалладаги 6 та кўчаларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқди. Ички кўчаларнинг жами 3,3 км қисми таъмирланиши режалаштирилган. Йўл қурилиши учун 1 миллиард 650 миллион сўм маблағ ажратилди.