Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ
2023-05-02 17:10:10 326
Бугун Тошлоқ тумани ҳокимлигида қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаш кўламини кенгайтириш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Дастлаб, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2023 йил 22 февраль кунги 73-11-0-Қ/23-сонли қарорлари ижроси юзасидан тумандаги ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири Мақсудали Сайдуллаев мамалакатимиз иқтисодиётининг юксалишида электр энергиясининг ўрни ва аҳамияти ҳусусида тўхталиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежамкорликка эришиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва бу борада аҳолини қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда тумандаги ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида, аҳоли хонадонларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш, тадбиркорларнинг бино ва иншоотларида, фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйларга қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш каби вазифалар муҳокама этилди.