Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЧЕККА ҚИШЛОҚЛАРДА ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-05-04 09:15:02 323
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш энг катта ҳаётий эҳтиёжлардан бири ҳисобланади. Ана шу мақсадларда Тошлоқ туманида олис ва чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туман марказидан 25 км узоқликдаги 1-сектор ҳудудида жойлашган "Найманбўстон" маҳалласида 514 та хонадон бор. Маҳаллада мавжуд бўлган 5 та кўчада 2 минг 755 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Айтиш керакки, 2022 йилда мазкур маҳалла "Обод қишлоқ" давлат дастурига тушган. Лойиҳага кўра, ҳудудда 2 та янги сув қудуғи, 2 та сув минораси ҳамда 15,5 км узунликдаги ичимлик суви тармоғи тортилди. Бу ишлар учун Республика бюджетидан 5,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Ҳозирда маҳалла 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланган.