Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТОШЛОҚДА «ОҚИЛА АЁЛЛАР» ҲАРАКАТИ ФАОЛЛАРИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-05-05 15:15:45 343
Тумандаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган йиғилишда хотин-қизлар фаоллари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари қатнашдилар.
Дастлаб, сўзга чиққан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Фарғона вилояти ҳудудий маркази раҳбари Ж.Ахмедова аҳоли фаровонлигининг ошиши учун имкон қадар салбий ҳолатларни олдини олиш кераклиги, бунда ҳамкор ташкилотлар бир қаторда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларининг иштироки ва ёрдами жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Йиғилиш қатнашчиларига мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга, болалар орасида назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга, давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишлар ҳақида батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2023 йил 11 апрел кунги ЎРҚ-829-сонли Қонуни мазмун моҳияти, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳусусида маълумотлар бериб ўтди.
Йиғилиш давомида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова, туман адлия бўлими бошлиғи Я.Зулпихоров, мактабгача ва мактаб таълими туман бўлими мудири А.Солиев ҳамда туман имом-хатиби Ш.Эгамбердиевлар сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.