Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 264 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-05-11 18:35:46    317

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, бугун Тошлоқ туманида журналистлар ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ҳамда пресс-тур ташкил этилди.
Дастлаб, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик ва ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар иштирокидаги пресс-турда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга берилаётган сифатли таълим жараёнлари таништирилди. 
2023 йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” муносабати билан Тошлоқ туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия сифатини ошириш ҳамда мактабларда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга жиддий аҳамият қаратилмоқда.
Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, Тошлоқ туманида фаолият кўрсатаётган 5-умумий ўрта таълим мактабида таълим тарбия сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун ўтказилаётган тўгараклар тўғрисида маълумотлар берилди. 
Бугун ҳар бир ёш қалбида янги ренессанс сари дадил одимлаб бораётган, Ўзбекистонга муносиб бўлиш уларни мамалакатга етук, билим салоҳиятли қилиб тарбиялаш вазифаси муҳим аҳамият касб этмоқда. Таълим сифатини ошириш, соҳани илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  
Пресс-тур иштирокчилари Тошлоқ туманидаги “Бесаранг” МФЙда жойлашган 32-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб у ердаги шароитлари билан яқиндан танишдилар. 
Ҳозирда мактабда ўқувчилар сони 650 нафарни ташкил этмоқда. Мактаб замонавий талабларга жавоб берадиган миллий маданий тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишини уйғотувчи ўқув методик материаллар ва бадиий адабиётлар билан таъминланган. Шунингдек ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилиб, тўгараклар ташкил этилган. 
Давлатимиз раҳбарининг мактаб ўқувчиларини камида иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш устувор вазифа этиб белгилаб “Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо” деган ғояни илгари сурган. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини 2 та хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳамда 11-синфни “Ҳаёт мактаби” этиб белгилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланган.
11-умумий ўрта таълим мактабида ҳам таълимга бўлган эътибор  ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари йўлга қўйилган. Мактаб ўқувчилари хорижий тиллар бўйича энг яхши мактаб танловида 100 миллион сўмни қўлга киритганлар.   Пресс-тур иштирокчилари умумтаълим мактабларида дарс жараёнлари билан бирга ўқувчиларга ўргатилаётган хорижий тиллар ҳамда касб-ҳунар тўгаракларини қизиқиш билан кузатдилар. Шу куни туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирокида матбуот анжумани ҳам ўтказилди.  Юзма-юз мулоқотда туман ҳокими ОАВ вакилларига Тошлоқ туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб деб топилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳусусида маълумот берди. Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.