Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси билан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида “Оналарга эҳтиром” фестивали юқори савияда бўлиб ўтмоқда. Ушбу фестиваль доирасида Тошлоқ туманида ҳам тадбирлар ташкил этилиб, оналарга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Бугун "Кўлариқ" МФЙдаги 45-умумтаълим мактабида байрам тадбири ташкил этилди. Унга маҳаллада истиқомат қилаётган 40 нафардан зиёд оналар таклиф этилди. Файзли ўтган учрашувда халқимиз суйган шоира Марҳабохон Каримова иштирок этди. Иштирокчи оналарга ўзининг самимий табрикларини изҳор этди. Шундан сўнг, "Оналарга эҳтиром" фестивали муносабати билан бир гуруҳ аёлларга эсдалик совғалари ва “Ташаккурнома”лар топширилди. Тадбирда мўътабар онахонларга бағишланиб, янграган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар дилларга янада кўтаринкилик бағишлади.