Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сонли қарорига кўра, бугун Тошлоқ тумандаги ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга субсидия асосида асбоб-ускуналар тарқатилди. Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан 65 нафар фуқароларга шундан 60 та 1 чокли тикув машинаси, 2 та пайвандлаш аппарати, 1 та инкубатор, 2 та аверло тикув машинаси ҳамда замонавий тикув машиналари субсидия асосида берилди. Субсидия асосида пайвандлаш аппарати, замонавий тикув машиналарини туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари топширдилар.