Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 188 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШДАН ГЎЗАЛЛИК ЯРАТАЁТГАН ТАДБИРКОР

×

 2023-05-30 11:08:58    345

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги  "Қамчифуруш" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Зуҳриддин Исмоилов уй-жойлар ташқи безагида ишлатиладиган пардозлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 
Оддийгина мармарнинг майда тошларидан шиша толали асосга нақшлар, гуллар билан безаш орқали сувга, иссиқ ва совуққа чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариб халқимизга етказиб бермоқда. 
—Бу ҳунарни аслида Тошкентда  ўрганиб келган эдим. Янги ғоямни ҳаётга тадбиқ қилиб ҳозирча бу маҳсулотни туманда биргина биз ишлаб чиқармоқдамиз. Асосий хом ашё бўлган мармар қумтошлари Қашқадарёдан келтирилади. Ранглари Хитойдан, елимлари Туркиядан, шиша толали маҳсулотлар Россиядан келтирилади. Безакларини ўзимнинг усулим бўйича тайёрлайман. Бундан ташқари буюртмачиларнинг ҳам фикрларига қараб нақш ва гуллар яратамиз,—дейди ёш тадбиркор З. Исмоилов.
Бугунги кунда шогирдлари ҳам бу ҳунарни ўрганиб ўзлари мустақил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдалар.
—Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни нафақат ташқи девор пардозига, балки ҳаммомларга кафел ўрнида фойдаланса ҳам бўлади. Маҳсулотимизга талабнинг ортиб бориши асосан унинг сувга, иссиқ-совуққа чидамлилиги ва ҳамёнбоплигидир. Шу боис ҳам буюртмалар кундан кун ортиб бормоқда. Маҳсулотимизни эса ўзимиз бориб ўрнатамиз, пардозлаш ишларини амалга оширамиз,  —дейди ёш тадбиркор  З.Исмоилов.