2023 йил 29 май куни Тошлоқ туман хҳокимлиги биносида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Рахимов,
×
2023-05-30 11:13:57 329
PDF юклаш
Чоп этиш
2023 йил 29 май куни Тошлоқ туман хҳокимлиги биносида жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Рахимов, Тошлоқ туман хокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова, сектор раҳбарлари, МФЙ фаоллари ҳамда туманда яшовчи хотин-қизлар иштирокида Ўзбекистан Республикаси “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистан Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси А.Рахимов мазкур қонун нормаларига тушунтириш бериб, сўнгги тўрт йилда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликларда ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, хотин-қизларни жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича қарор мазмун мохҳиятини оммага кенг тарғиб қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда Тошлоқ туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи У.Марасулова хотин- қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” тизими жорий этилиб, Давлат бюджетидан ажратилган маблағни мақсадли сарфлаш ишлари йўлга қўйилгач, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган мухтож қизлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз аёлларнинг ўқиш тўловларини қоплаб бериш тизими ташкил этилиб, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар маълум даражада ортгани, бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар, партияларда, олий таълимда, тадбиркорликда сезиларли даражада кўтарилгани ҳақида тушунтириш берди. Авазбек Рахимов, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.