Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
2023-06-13 15:15:24 365
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаевнинг навбатдаги қабулида фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ўз ечимини топди.
Унда 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ҳар бир мурожаат мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, газ, сув, электр таъминотини яхшилаш каби 10 та мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, 2 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратиш белгиланди. Қўшимча ўрганиш, муддат талаб этилган 7 таси назоратга олинди. 5 та мурожаатга атрофлича тушунтиришлар берилди.