Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КЎМАГИ БИЛАН АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
2023-06-15 17:37:09 386
Тошлоқ туманидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан “камбағаллик” ишлаш тизими доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларни ташаббусини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳусусан, “Жарқишлоқ” МФЙда ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида 2022 йилда жами 423 млн сўмлик кредитлар ажратилган. Кредитлар асосан чорвачилик ва парандачилик, иссиқхона қуриш, тикувчилик фаолиятини йўлган қўйишга йўналтирилди.
“Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Авазбек Абдурахимов “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган бўлиб, унга ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан 18 миллион сўмлик маблағ имтиёзли кредит ажратилди. Авазбек ушбу маблағларга ўз хонадонида 2 сотихлик иссиқхона барпо этди. Тажрибали деҳқонлар билан маслаҳатлашиб, помидор, бодиринг ҳамда булғор қалампирини етиштиришни ўрганди. Эндиликда ушбу фуқаро ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топмоқда.