Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АМАЛДАГИ МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДА УЧ ЁШГАЧА ТЎЛМАГАН ФАРЗАНДИ БОР АЁЛЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗ ВА ЕНГИЛЛИКЛАР НАЗАРДА ТУТИЛГАН?
2023-06-19 17:49:47 535
Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 129-моддаси 3-қисмига кўра, ҳомиладор аёл, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддати белгиланмайди. Бундан ташқари боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли эмаслиги оқибатида эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига лойиқ эмаслиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди.Шунингдек, икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани ҳақиқатда парваришлаётган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига), бувисига, бобосига ёки бошқа қариндошига учун меҳнат кодексининг мажбурий тартибда ходим хоҳишига кўра ҳар йили ўн тўрт календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилади. Меҳнат кодексининг 397-моддасига кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг буюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади, бундай ҳолатда иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар кунги тўлиқ иш давомийлигида ишлайдиган ходимлар учун белгиланган миқдорда амалга оширилади. Қўшимча равишда шуни айтиб ўтиш жоизки, кодекснинг 396-моддасига кўра, ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш ҳомиладор аёлнинг ҳамда боланинг ҳаётига ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади, 401-моддага асосан ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади
Фарходжон Ўктамов
Марғилон шаҳар Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.