Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БЕСАРАНГЛИК МИРИШКОР ОИЛА: томорқасида ҳам кўчатчилик, ҳам асаларичиликдан яхши даромад олмоқда

×

 2023-06-19 18:04:10    320

PDF юклаш
Чоп этиш


Томорқадан унумли фойдаланиш - оила фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Шу сабабли, мамлакатимизда томорқа ер эгалари учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, ҳар бир оила ер майдонидан самарали фойдаланиш масаласига устувор аҳамият қаратиб келинмоқда. 
Тошлоқ туманида томорқадан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган омилкорлар жуда кўпчиликни ташкил этади. “Бесаранг” МФЙда яшовчи Жамолиддин Мирзаматовлар оиласи ана шундай ҳамюртларимиз сирасига киради. 
Жамолиддин ака деҳқончиликда ўзига хос тажрибага эга бўлиб, хонадонидаги 5 сотихлик ердан бир йилда 3-4 маротаба ҳосил олади. Йил бошида томорқасига қовун кўчатини экиб, ҳосилидан 12 миллион сўм даромад олди. Хозирда павлония кўчатларини етиштириш учун ниҳолларни ерга қадаган. -Ҳар йили томорқадан унумли фойдаланиб, яхши даромад топамиз,-дейди миришкор оила соҳиби. – Ўтган йили павлония кўчатларини етиштириб, 15 миллион сўм даромад топган эдик. Айни кунларда эса 1,5 минг дона қаламча ниҳоллари экилди. 
Бундан ташқари, асаларичилик фаолиятини ҳам йўлга қўйганмиз. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муҳриддин Мамадалиевнинг тавсиясига кўра, томорқачиликни янада ривожлантиришимиз учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирда имтиёзли кредит асосида олинган 150 та асалари оилаларини боқяпмиз. Асаларичилик жуда сердаромад соҳа экан. Шу кунга қадар асал даромади оиламиз бюджетига 35 миллион сўм фойда келтирди.  
Таъкидлаш ўринлики, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг доимий саъй-ҳаракати туфайли аҳоли бандлиги таъминланибгина қолмай, оилалар учун юқори даромад олиш имконияти ҳам яратилмоқда.