Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТОШЛОҚДА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БЕПУЛ БУҒДОЙ ВА СОМОН ТАРҚАТИЛМОҚДА

×

 2023-06-21 13:16:55    212

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунда Тошлоқ туманида ғалладан кўтарилган улкан хирмон баракасидан ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга 200 килограмдан дон ва 20 донадан пресс сомони тарқатилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда.
Бугун “Қумариқ”, “Обисиё”, “Жарқишлоқ” ҳамда “Қумқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 60 нафар фуқароларга бепул буғдой ва сомон тарқатилиб, уларга бир марталик такрорий экин экиш учун 20 сотихдан ер ажратилди. 
Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдуқаҳҳор Қодиров, туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Бундай савобли ишлар туманнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом эттирилмоқда.