Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


БУГУН ТОШЛОҚДА “СОҒЛОМ ОИЛА – СОҒЛОМ ЖАМИЯТ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ҲАМДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН БИР ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-06-21 15:29:36    236

PDF юклаш
Чоп этиш


Унда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар фаоллари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ходимлари қатнашдилар. 
Дастлаб, туман марказий ўйингоҳида тадбир иштирокчилари «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотларини ўтказдилар.
Семинар иштирокчиларига туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи  Умида Марасулова соғлом овқатланиш, гигиена талаблари ҳамда бадантарбия машқларига аҳоли ўртасида, айниқса таълим муассасаларида эътиборни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг, “Хотинқуми” МФЙ ҳудудидаги 3-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 8-умумтаълим мактабида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида қилинган ишлар кўздан кечирилди.  Семинар иштирокчилари боғчадаги болажонлар иштирокидаги "Соғломжонлар" тўгараги фаолияти билан танишди. Боғча тарбияланувчилари иштирокидаги спорт машғулотлари намойиш этилди. 
Семинарда “Хотинқуми” МФЙда ташкил этилган “Саломатлик мактаби" фаолияти кўриб чиқилди. Оила ҳамширалари ва маҳалла фаол аёлининг иш фаолияти яқиндан танишилди, зарур маслаҳатлар берилди.