Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.toshloq.uz


<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ: МАҲАЛЛАМИЗДА КОСИБЧИЛИК ФАОЛИЯТИ ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

×

 2023-06-22 16:05:29    228

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманининг “Пиёзчилик” маҳалласида оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” сифатида белгиланган бўлиб, аҳоли асосан косибчилик фаолияти билан шуғулланади.
Ушбу фаолият турини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда маҳаллада 23 нафарга яқин фуқароларга 215 миллион сўмга яқин имтиёзли кредит ажратилди.
Айни кунларда маҳалла косиблари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар маҳаллий бозорлардан ташқари қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда. 
"Sarvinoz baraka xizmati" МЧЖ томонидан 2021 йилдан буён болалар ҳамда аёллар учун сифатли пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. - Фаолиятимиз йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортиб бормоқда, -дейди тадбиркор Абдурашид Ҳусанов. - Бугунги кунда 15 нафардан зиёд ёшлар иш билан таъминланди.  Ўтган йилги мавсумда ўртача 15000 жуфт пойабзал тайёрлаб, ички бозорга етказиб бердик. Шунингдек, Тожикистон Республикасига 300 миллион сўмлик маҳсулотларимиз экспорт қилинди. 
Ҳоким ёрдамчиси Акрамжон Раҳмоновнинг маълумотларига кўра, 2022 йилда “Пиёзчилик” МФЙда хатлов пайтида 42 та косибчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлар аниқланган. 2023 йилда эса ушбу йўналишдаги тадбиркорлар сони 57 тага етди.